Abstract:
Сурункали юрак етишмовчилигининг турли фенотиплари юзага келишида номзод генлар мажмуасини аниқлаш тўғрисида сўнгги замонавий маълумотлар ёритилган. Касаллик патогенезида ген полиморфизмининг иштирокига асосланган ҳолда даволашда тавсия этилган дори воситаларининг муқобил гуруҳларини танланиши
касалликнинг самарали профилактикасини таъминлаш ва нохуш оқибатларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.