Abstract:
Фармацевтика корхоналари иш жойларида ҳосил бўлаётган чанг маълум даражада салбий аҳамиятга эга бўлиб, у ишлаб чиқаришдаги бошқа омилларни (кимёвий омил, шовқин ва бошқалар) ишловчилар организмига комплекс таъсирини кучайтириши мумкин. Ўрганилган корхонадаги иш жойлари ҳавосини юқори даражадаги чангланганлик сабаблари таҳлил қилинганда, цех бўлимларидаги мавжуд вентиляция тизимларини норационал ташкил этилганлиги ва доимий иш жойларда махаллий олиб кетувчи вентиляция тизими самарадор эмаслиги аниқланди.