Abstract:
Чиқинди сув таркибидаги сунъий юза фаол моддаларни камайтириш ва миқдорини гигиеник меъёрлар даражасига келтиришда Салар ва Бозсу аэрастанциялардаги биологик тозалаш иншоотларининг роли беқиёсдир. Биологик тозалаш иншоотларидан аэротенклар чиқинди сув таркибидаги сунъий юза фаол моддаларни биохимиявий оксидлаш натижасида камайтиради. Натижада чиқинди сув таркибидаги сунъий юза фаол моддалар миқдори гигиеник меъёр Санитар Қоида ва нормативлари 0318-015-сонли талабларига мос келади. Биологик тозалаш иншоотларини сунъий юза фаол моддалар миқдорини камайтириш бўйича самарадорлигини оширишда коагулянтлардан фойдаланиш, ёки чиқинди сувни активлаштирилган кўмирли фильтрдан ўтказиш сунъий юза фаол моддалар миқдорини янада камайтирган бўлар эди.