Abstract:
Сўннги ўн йилликда инволюцион давр депрессив бузилишларга бўлган ѐндошув анчагина ўзгарди. Касалликнинг кечишини тарихий услубларни сақланган ҳолда депрессив бузилишларни аниқлашда яхши ва ѐмон сифатли гуруҳларга ажратилган [Jhingan H.P., Sagar R., 2011; Baldwin R. Cand Gallagley A., 2006], бу гуруҳларнинг клиник кечишида аниқ мезонлари ҳақида тасаввурлар кенгайди. Дунѐда ўртача умр кўриш ѐши катталашиш тенденцияси кетаѐтган даврда ҳамда аҳолининг юқори ижтимоий фаоллиги ва иш қобилятини сақлашда инволюцион давр депрессив бузилишларини баҳолаш долзарблиги ортиб бормоқда.