Abstract:
Энг муҳим ижтимоий аҳамиятга эга касалликларнинг шаклланишида
ва ривожланишида саломатлик учун хавф омиллари ҳисобланган хулқ-атвор,
биологик, ирсий, ижтимоий, экологик ва касбий хавфли омиллар касалликларга
чалиниш эҳтимолини оширади, уларнинг ривожланиши ва салбий оқибатларга олиб
келишида катта рол ўйнайди. Тўғри овқатланиш инсон саломатлигини
мустаҳкамлашнинг асосий талабларидан бири ҳисобланиб, алоҳида ва жамоавий
гуруҳларининг саломатлик ҳолатини белгиловчи омил сифатида эътироф этилади.
Соғлом турмуш тарзига амал қилиш, шу жумладан жисмоний машқлар, тўғри
овқатланиш, чекишни ташлаш, қон босимини, қондаги глюкоза ва оқсил миқдорини
назорат қилиш буйрак касалликлари ривожланишини камайтиришга ёрдам
берадиган муҳим омиллардир.