Abstract:
Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб
вазифалардан биридир. Бирлашган мамлакатлар ташкилоти (БМТ) ҳам бугун озиқ-
овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо
ўзгартириш вақти келганини таъкидлаяпти. Мустақилликнинг дастлабки
йилларидан бошлаб озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари Ўзбекистоннинг
ижтимоий-иқтисодий сиёсатида марказий ўринлардан бирида туради. Эндиликда
аҳоли турмуш фаровонлиги ва сифатини янада ошириш, аҳолини сифатли озиқ-
овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалалари озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистонда озиқ-овқат
маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда катта муваффақиятга эришган
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳамда улардан
мамлакатимизда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.