Abstract:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистик материаллари шуни кўрсатадики,
Ўзбекистон аҳолисининг умумий касаллиги таркибида айирув тизими касалликлари
ҳар йили юқори патологик шакллар қаторига киради ва ушбу касалликларнинг
ўртача кўрсаткичи 100 000 аҳоли сонига 4930,3 нафарни ташкил қилган. Айирув
тизими касалликлари барча касалликларнинг ўртача 5,6%ни ташкил этади. Ҳозирги
кунда айирув тизим касалликлари умумий касалланиш даражаси 100 000 аҳоли
сонига 5009,4 нафардан 5059,1 нафаргача кўтарилган. Ушбу касалликларнинг
сонининг кўпайиши, асосан айирув тизим касалликлари билан касалланишнинг
бирламчи касалланиш даражасининг ошиши билан боғлиқ бўлиб, бу кейинги 5 йил
давомида 7,3% га ўсди.