Abstract:
Гиппократ замонларидан бери ҳар қандай ихтисосликдаги амалиётчи
шифокорнинг билим хазинасида овқатланиш асосий ўринлардан бирини эгаллаб
келган. Соғлом, оқилона овқатланиш айни пайтда умрни узайтирувчи ҳамда кўпгина
касалликларнинг олдини олишдаги асосий омиллардан биридир. Яқин-яқинларгача
очиқ гапирилмаган климакс ўтган асрнинг 1990-йилларида аёллар саломатлигига
даҳлдор энг долзарб масалалардан бири бўлган. Климактерик даврда аёлнинг
соғлиғи кўп жиҳатдан унинг қандай овқатланишига боғлиқдир. Климактерик
даврдаги аёллар рационида оқсил етарли миқдорда бўлмоғи лозим.