Abstract:
Соғлом ва рационал овқатланиш ҳарбий спортчиларнинг нафақат саломатлик ҳолатини мустахкамлаш, балким ёш ва жинс ҳамда функционал имкониятини ҳисобга олиш, тўғри овқатланиш тартиби ва қувват сарфига мос рационнинг ишлаб чиқилиши билан изоҳланади.Ўтказилган тадқиқотда Мудофаа вазирлигининг Ҳалқаро армия ўйинларида мунтазам иштирок этиб келувчи терма жамоалари таркибидаги ҳарбий спортчиларнинг турли мавсумлардаги овқатланиш тартиби яъни овқатланишлар даврийлиги ва овқат истеъмоли давомийлиги гигиеник жиҳатдан таҳлил қилинди. Биз томонимиздан ўтказилган кузатишлар шуни кўрсатдики, тадқиқот остига олинган терма жамоа аъзолари томонидан айрим ҳолатларда овқат истеъмоли тартибига тўлиқ риоя этмаслик, овқат истеъмоли оралиғи олти соатдан ошиб кетганлиги, овқат истеъмоли орасидаги бундай интерваллар ва истеъмол даврийлиги яъни уч марталик овқатланиш тартиби спортчилар организмидаги метаболик жараёнлар ва уларнинг жисмоний фаолият самарадорлигига салбий таъсир этиши аниқланди.