Abstract:
Тадқиқотда “Jizzax plastmassa” ишлаб чиқариш корхонасининг 205 нафар ишчиларининг касалланиш даражасини гигиеник жиҳатдан баҳоланди Корхонада фаолият олиб борадиган ишчиларнинг 81,9% ни эркаклар ва 18,1% ни аёллар ташкил қилган. Касалланишлар сони асосан қон айланиш тизими касалликларида эркак ва аёлларда бир хил 3,4% ни ташкил этган бўлса, нафас олиш тизими касалликлари ва аёлларда 0,98 % ни эркак ишчиларда эса 8,3% ни ташкил қилган. Бундан ташқари ноқулай меҳнат шароитлари натижасида умумий касалланиш таркибидаги сийдик ажратиш тизими аъзолари касалликлари ва асаб тизими касалликларнинг ҳам улушининг ортишига сабаб бўлган.