Abstract:
Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг овқатланиш рационини таҳлили қилишда Андижон вилоятидаги МТТларда тарбияланаётган 1298 нафар (721 нафар ўғил ва 577 нафар қизлар) 3-7 ёшгача бўлган болалар олинди. Тадқиқотлар йилнинг қиш-баҳор ва ёз-куз мавсумларида СанМваҚ 0105-2001 ва меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида таҳлил қилинди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, болалар кунлик рациони гигиеник талабларга мос келмайди, рациони таркибида нон маҳсулотларининг меъёрда ортиқчалиги, гўшт, балиқ ва сут маҳсулотларининг камлиги, шунингдек, кунлик рацион таркибида асосий озиқа моддалари, яъни оқсиллар қиш-баҳор мавсумида 20,2дан 23,9%гача, ёз-куз мавсумида 19,1 дан 21,5%га камлиги, ёғларнинг миқдори анологик тартибда 30,7-35,5% ва 31,3-29,0%га кам таъминланган, карбонсувларнинг миқдори эса меъёрдан 25,8-20,1 ҳамда 19,0-20,7%га ортиқча эканлиги аниқланган. Мактабгача таълим ёшидаги болалар кунлик рациони таркибининг гигиеник талабларга мос келмаслиги алиментар касалликларнинг ривожланишига замин яратади.