Abstract:
Сўнгги йилларда болаларда ўтказилган абдоминал операциялардан кейин
битишмали касалликлар билан асоратланиш ҳоллари барқарор тарзда кўпайиб бормоқда. Касалликнинг диагностикасидаги хатоликлар, қорин бўшлиғи жарроҳлик амалиётларидан кейин 18,0%-24,0% гача қорин бўшлиғи битишмали касалликлар билан асоратланишга, асоратларнинг ўзи эса 15,0%-20,0% ҳолда ўлим билан тугашига сабаб бўлмоқда. Шу сабабдан ҳам ушбу муаммо ечимига қаратилган илмий изланишлар кўлами ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ.