Abstract:
Болаларда нефротик синдром ва гастроинтестинал патологиялар коморбид кечганда
helicobacter pylori ролини ўрганиш мақсадида нефротик синдромнинг турли клиник
вариантлари билан 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 126 нафар болалар кузатувимиз остида бўлди. Тадқиқот натижасидан маълум бўлдики, болаларда нефротик синдром ва гастроинтестинал патологиялар коморбид кечганда Helicobacter pyloriни аниқланиш тезлиги кўп жиҳатдан меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қавати шикастланиш чуқурлигига боғлиқ. Гипертрофик ҳамда эрозив гастритларда юқори – 46 нафар (71,8%), юзаки ўзгаришларда 18 нафар (28,2%) ҳолатларда аниқланди. ХЕЛИК-тест болалардаги нефротик синдром ва гастроинтестинал патологиялар коморбид кечганда helicobacter pylori инфекциясини ташхислашнинг оддий ва
информатив усули бўлиб, тиббий амалиёт учун қулай, беморни бирламчи текширув, динамик кузатув ва терапия самарадорлигини баҳолаш учун қўллашга тавсия қилинади