Abstract:
Мақолада “саййид” атамасининг мазмун-моҳияти ҳамда Соҳибқирон Амир Темурнинг
уларга ҳомийлик қилганлиги таҳлил қилинган. Зеро саййидлар Шарқ мамлакатларида ўрта
асрларда мусулмон жамоалари орасида алоҳида имтиёзга эга бўлган гуруҳ ҳисобланган, ҳамда
диндорлар орасида уларнинг нуфузи юқори эди. Саййид сўзи исломга қадар араблар қабила
бошлиғининг унвонини ифодалаган ва “йўлбошчи”, “бошлиқ” маъноларида қўлланилади.
Кейинчалаик бу сўзнинг қўлланиш даражаси кенгайиб, “улуғ”, “буюк” маъноларини
англатган. Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг фахрий унвони сифатида ишлатилган бу сўз
кейинчалик турли бирикмалар ўрнида ҳам келган. Сайидул мурсалин (пайғамбарларнинг
улуғи), сайиди қурайший (қурайиш қабиласининг бошлиғи) каби. Жумладан “Темур
тузуклари”нинг кўпгина саҳифаларида саййидлар эҳтиром билан тилга олинган. “Тузуклар”да
қуйидаги сўзлар таъкидланган: “Биринчи навбатда саййидлар ва уламони иззат ҳурмат
қилишни, ҳар қандай истаклари бўлса, дарҳол муҳайё этиб, муқаррар равишда уларнинг
ҳолидан хабар олиб туришни буюрдим”. Асарда таъкидланганидек, саййидлар соҳибқирон
мажлисларида фаол иштирок этишиб, давлат, ҳуқуқий, ахлоқий масалалар бўйича қимматли
фикрлар беришган. Соҳибқирон улардан ҳалол ва ҳаромга оид кўп масалаларни ўрганган