Abstract:
Мақолада Ўзбекистон арабларининг этномаданий ва диний ўзликни англаши
ўрганилган. Биламизки, Совет ҳокимияти сиёсати натижасида содир бўлган туб ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар диний маросимларнинг ўзгаришига ҳам жиддий таъсир қилди. Чунки
қонунда ислом дини ва унинг ўзига хос маросимларига қарши қаратилган сиёсат олиб борилган.
Бу эса араблар турмуш тарзига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ислом билан
замонавийлаштирилган совет маданиятида аралаш маданият пайдо бўлди. Секуляризация
қилинган ислом гомоген совет жамиятида йўқолиб кетмади, балки, аксинча, ўз монандлигини
(идентичность) мустаҳкамлаш ҳамда рус ва Европа турмуш шаклларидан ўзини ҳимоя қилиш
учун модернизациядан фойдаланди. Ўзбекистон араблари диний маросимларининг асосий
жиҳатларидан бири уларнинг динга бўлган ишончлари ҳисобланади. Юқорида келтирганимиз
мақолада асосан шу муаммо таҳлил қилинган.