Abstract:
Долзарблиги. Ўткир панкреатит муаммоларига бағишланган илмий асарларда, ҳужайралар мем браналари липид таркибининг ўзгаришларига, липидларнинг пероксидланиш жараёни (ЛПЖ) ва антиоксидант
система (АОС) ҳолатига етарли эътибор берилмаган ва бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланган. Мақсад:
Экспериментал каламушларда ўткир панкреатит (ЎП) ривожланиши динамикаси ва липидларнинг
пероксидланиши (ЛПО) жараёнлари, уларга цитохром C, Сандостатин ва уларнинг комбинацияси таъсири
ўрганилди. Материал ва услублар. Тажрибалар стандарт озуқа режимида сақланувчи 120-140 г тана вазнига эга
бўлган 60 та жинсий етилган эркак каламушларда ўтказилди. Ошқозон ости безининг зарарланиши даражаси
қон плазмасида амилаза активлигининг ўзгариши орқали аниқланди. Тадқиқотлар операциядан кейинги 7, 10
кунида ўтказилди. Хулоса. экспериментал ЎП ли каламушларда липороксидация жараёнлари тадқиқотнинг барча
даврларида кучаяди, айниқса кузатувнинг 7 - кунида, ацилгидропероксид ва малон диалдегид миқдорининг юқори
кўрсаткичи, шунингдек, ўткир панкреатит бўлган ҳайвонлар қон плазмасида каталаза ва супероксид дисмутаза
(СОД) ферментлари фаоллигининг сезиларли пасайиши қайд этилди.