Abstract:
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ўзига хос “барометри”, аҳоли саломатлигини бахолашнинг асосий мезонларидан бири болаларнинг касалланиш ва ўлим кўрсаткичларидир.
Ўзбекистон Республикасида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда Давлат томонидан оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган кўпгина дастурлар ва қарорлар қабул қилинди: жумладан, “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 13 апрель 2009 йил ПҚ-1096-сонли ва “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида” 1 июл 2009 йил ПҚ-1144-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари бунга мисол бўлади.