Abstract:
COVID-19 ўтказган СЮЕ билан хасталанган беморларда эндотелий хужайраларнинг
SARS-CoV-2 вируслари томонидан зарарланиши туфайли, ренин-ангиотензин ва
альдостерон гуморал омилларнинг миқдори COVID-19 ўтказмаган СЮЕ билан
хасталанган беморлардан ишонарли даражада баланд эканлиги аниқланди. Бундан
ташқари бу нейрогормонларнинг бошқа омиллар билан С-реактив оқсил, фибриноген, ва Д-
димер миқдорлари билан кучли тўғри коррелацион боғланиш аниқланди. Беморларда
кардиоваскуляр хавф омиллари, касаллик клиник кечиши ва лаборатор функционал усуллар
натижаларидан келиб чиқиб прогностик матрица яратилди.