Abstract:
Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида эхинококкоз тарқалган. Касалланиш кўрсаткичи Хоразм ва Бухоро вилоятларида энг юқори, Қашқадарѐ, Жиззах, Навоий ва Фарғона вилоятларида касалланишнинг нисбатан юқорилиги аниқланди. Эхинококкоз касаллиги асосан маиший-мулоқат йўли орқали юқади. Касалланиш йил давомида қайд қилинади. Касаллик асосан итлардан ва яхши ювилмаган кўкатлардан юқиши аниқланди. Юқорида кўрсатилган эпидемиологик хусусиятларни ушбу касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ўтказишда инобатга олиш зарур