Abstract:
COVID-19, бошқа оғир вирусли респиратор юқумли касалликлардан фарқ қилган ҳолда,
протромботик инфекцион касаллик бўлиб, унинг уникал белгиларидан бири тарқалган
ўпка микротромбозидир. Ушбу мақолада антикоагулянт терапия таъсир механизмлари,
енгил кечувчи COVID-19 да ѐки бемор билан контакт бўлган одамларда антикоагулянт
терапия хусусиятлари, амбулатор ва стационар шароитда антикоагулянт терапия
тактикалари, тромбоз кузатилган беморларни даволаш тактикаси, COVID-19 да
постстационар тромбоз профилактикаси каби масалалар ўрганилган.