Abstract:
Ушбу мақолада сурункали юрак етишмовчилиги негизида ривожланган кардиоренал синдромда фиброз жараёнлари ривожланишида альдостерон ва галектин -3 (Г-3) ни тутган ўрни баҳоланган. Кузатувда бўлган ҳар учала гуруҳдаги беморларда организмдаги коллаген алмашинуви мувозанатида бевосита иштирок этувчи нейрогормонлар қатори Г-3 миқдорий кўрсаткичи референс кўрсаткичлардан статистик аҳамиятли даражада юқорилиги аниқланди (р˂0.05). Шунингдек, уларда альдостероннинг миқдори назорат гуруҳи кўрсаткичларидан ишончли юқорилиги қайд этилди (р<0,001). Ҳамда қон отиш фракцияси сақланган ва оралиқ беморларда унинг миқдори яққол юқорилиги аниқланган. СЮЕ мавжуд беморларда миокардиал фиброз жараёнларини англатувчи Г-3 ва альдостеронни чап қоринча қон отиш фракцияси оралиқ ва паст гемодинамик типларида яққол ошиши ва уларни касалликнинг оғирлик даражаси билан ҳамоҳанглигини кўрсатади.