Abstract:
Мақолада COVID-19 ўтказган ва ўтказмаган ошқозон–ичак тизимида патологик ўзгаришлар аниқланган беморларнинг ичаклар микрофлораси кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Унда коронавирус ўтказган беморларда ичак микрофлорасида апрофитлар (бифидо ва лактобактериялар) камайиб патоген микрофлора (лактоза манфий E.coli ва стафилококклар) кўпайганлиги келтирилган. Олинган натижалар COVID-19 ўтказиб соғайгандан кейин ҳам беморлар ошқозон ичак тизимида яллиғланиш жараёни узоқ сақланишидан далолат беради