Abstract:
Қатор адабиётларда Helicobacter pylori дунёнинг турли мамлакатларда бир ҳилда тарқалмаганлиги, унга этник, географик омиллар, наслий мойиллик, ҳудуд ва оиладаги санитар – гигиеник ҳолат, овқатланиш тартиби муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Мазкур мақолада қатор ташқи омиллар, хусусан зарарли одатлар (сигарет ва нос чекиш), овқатланиш тартиби, яшаш жойида марказий сув таъминоти ва канализация мавжудлигидан келиб чиқиб кузатувга олинган беморлар қонида Helicobacter pylori антитаначалари учраш даражаси таҳлил қилинган ва салбий ҳолатлар бактерия антитаначаларининг қондаги кўрсаткичларини ошишига сабаб бўлиши тасдиқланган.