Abstract:
Мақолада анкилозловчи спондилоартритли беморларда минераллар алмашинувининг
бузилишини ўрганиш бўйича ўз тадқиқотимиз маълумотлари келтирилган. Тадқиқот
натижасига кўра минераллар алмашинуви бузилиши кузатиладиган беморларда касалликнинг клиник ва лаборатор фаоллик кўрсаткичлари баланд бўлди, склетдан ташқари белгиларининг учраш частотаси бевосита боғлиқ бўлди. Базис яллиғланишга қарши даволаш фонида минераллар алмашинуви бузилишларини коррекция қилувчи дори воситаларини қўллаш оркали анкилозловчи спондилоартритга чалинган беморларда касалликнинг клиник-лаборатор фаоллигини пасайтириш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди.