Abstract:
Мақолада COVID-19 ўтказган анкилозловчи спондилоартритга (АС) чалинган беморларни ўрганиш тадқиқот натижалари келтирилган. Ўтказилган тадқиқотлар асосида АС нинг иккиламчи профилактика усуллари, жумладан, эрта ташхислаш ва даволаш, шунингдек COVID-19 кечишининг ўзига хос хусусиятлари ва уни ушбу касалликка таъсирини ҳисобга олган ҳолда АС ни даволаш усуллари ишлаб чиқилди.