Abstract:
Кейинги йилларда жигар циррози ва унинг асоратларини ўрганишга кўпгина тадқиқотлар бағишланмоқда. Касаллик этиологик омилларини ўрганиш бўйича бир қатор ютуқларга эришилди. Лекин шунга қарамасдан портал гипертензия патогенезида цитокинларнинг ахамиятига оид тадқиқотлар камлигича қолмоқда. Адабиётларда хам шу мавзуга бағишланган мавзулар қарама-қаршилиги кузатилади.