Abstract:
Мослаштирилган жисмоний маданиятнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш
хусусиятларини ўрганиш соғлиғи чегараланган шахслар (СЧШ)нинг жисмоний ривожланиши ва
такомиллаштиришнинг кенг кўламли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган. Нафақат кўзи ожиз одамлар билан,
балки ногиронлиги бўлган бошқа тоифалар билан ҳам ишлашга нисбатан мослашувчан жисмоний маданият
(МЖТ) масалаларини ҳал қилиш биз учун муҳим кўринади. Aниқланишича, кўпинча бирламчи бузилишлар
иккиламчи касалликларга олиб келади ва бу касалликларни ҳисобга олган ҳолда мураккаб реабилитация ва
даволашни талаб қилади.