Abstract:
Короновирусни ўтказган беморлар орасида, касаллик ўтказгани билан боғлиқ бўлган турли – туман асо-
ратлар ривожланиши кузатилди. Буни БЖССТ бир сўз билан постковид синдром деб номлади. Унинг асосий
давоси эрта ва комплекс реабилитация эканлигини таъкидлади. Ушбу мақолада Covid-19 билан касалланган
беморлар икки гуруҳга ажратилиб, асосий гуруҳга 59 нафар бемор бўлиб, улар билан реабилитация ўтказилди,
назорат гуруҳдагилар эса 20 киши бўлиб, уларда реабилитация ўтказилмади, аммо назорат остига олинди ва
иккала гуруҳдаги беморлар ўзаро таққосланди.