Abstract:
Сурхондарё вилоятида яшовчи 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган 94 нафар ЎГН билан касалланган, вилоят болалар клиник шифохонасида даволанаётган болаларни текширдик. 58 нафар беморда ЎГН нефритик синдром билан, 22 нафарида
нефротик синдром (НС) билан кечди, 14 нафар беморда касаллик НС ва гематурия билан кузатилди. Барча беморлар анъанавий клиник ва лаборатория текширувидан ўтказилди, бу БТД стигмалари ва дисэмбриогенезни аниқлашни ўз ичига олади. Бириктирувчи тўқиманинг асосий моддасининг дезорганизация даражаси циал кислоталар, серомукоидлар, C-реактив оқсил, ЦИК, криоглобулинлар даражаси билан аниқланди.