Abstract:
Тадқиқот мақсади. COVID-19 касаллигини беморларнинг функционал ва руҳий саломатлигига салбий таъсири оқибатида асосий юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларнинг коронавирус инфекцияси ўтказгандан кейинги даврда ҳаёт сифати кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас. Шунга кўра, COVID-19 дан кейинги даврда юрак ишемик касаллиги (ЮИК) билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини ёмонлашувининг асосий предиктор хавф омилларини аниқлаш ва моҳиятини баҳолаш тадқиқоти амалга оширилди.