Abstract:
Абу Али Ибн Сино жахон фани тараққиётига улкан хисса қўшган ўрта осиёлик буюк олим бўлиб, Ғарбда Авиценна номи билан танилган мутафакир хисобланади. Отаси ўғлини илм сохасини ўрганиши учун Абу Абдуллох Нотилий устозга топширади, ва айни шу устоздан мантиқ, фалсафа, хакимлик билимларини эгаллайди. Ибн Сино табиблик махоратини ва илмий сирларини эгаллашида бухоролик табиб Абу Мансур ал - Хасан ибн Нух ал –Қумрий хизмати катта бўлди.