Abstract:
Ўпка туберкулёзининг (ЎТБ) прогрессив кечиши спонтан пневмоторакс (СП) билан оғриган беморлар сонининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. СП нинг ўзи фаол ЎТБ нинг асорати бўлиб, ўз навбатида плевра бўшлиғининг оғир асоратлари ўта хавфли бўлиб, беморнинг аҳволининг ёмонлашувига, ҳаётий органларнинг ишини сусайтиришига ва кўпинча ўлимга олиб келади.