Abstract:
Плевра варақлари яллиғланиши касаллиги бўлиб, юзасида фибрин ҳосил бўлиши билан (қуруқ, фибринозли плеврит) ёки плевра бўшлиғида турли характердаги экссудат тўпланиши (экссудатив певрит) билан кечади. Этиологиясига боғлиқ ҳолда плевритлар иккита катта гуруҳга ажратилган: инфекцион ва ноинфекцион (асептик).Кўпинча, инфекцион плевритлар турли этиологияли пневмониялардан(пара ва метапневмоник плевритлар) ва туберкулёздан, айрим ҳолларда ўпка абсцессидан, йирингли бронхоэктаз, диафрагма ости абсцессларидан келиб чиқади.