Abstract:
Классик нейролептикларнинг неврологик ножўя таъсирларининг ривожланиши бош миянинг нигростриал тизимидаги Д2- дофамин рецепторларнинг блокадаси билан боғлиқ. Янги авлод нейролептик дори воситаларининг (рисполепт, зипрекс ва б.) асосий хусусияти, улар деярли ёки умуман экстрапирамидал ножўя таъсирларни келтириб чиқармайди. Ушбу хусусият уларнинг нейрокимёвий фаоллик спектри билан белгиланади.