Abstract:
Эрта ёшли болаларда нафас олиш тизими касалликларининг олдини олиш, келгуси ёш даврларида улар саломатлигининг гаровидир. Шу мақсадда болалар нафас олиш тизими касалликларини ўрганиш, унинг профилактикасига оид чоралар ишлаб чиқиш муҳимдир. Болалар касалланиши орасидаги фарқ фақатгина ҳудудга хослиги билан эмас, балки касалланишларни аниқлаш ва рўйхатга олишда материаллар йиғиш ва уларни ҳисоблаш усулларидаги, шунингдек даволаш-профилактика муассасининг жиҳозланиши, кадрлар билан тўлиқ таъминланганлиги, врачлар касб маҳорати, тиббий хизматнинг оммабоплиги ва бошқа омилларга ҳам боғлиқдир. Мақолада 3 ёшгача болалар касалланишлари, хусусан нафас олиш тизими касалликлари билан касалланиш даражаси ва структураси чуқур таҳлил қилинган.