Abstract:
Короновирусни ўтказган беморлар орасида, касаллик ўтказгани билан боғлиқ бўлган турли – туман асоратлар ривожланиши кузатилди. Буни ЖССТ бир сўз билан постковид син-дром деб номлади. Унинг асосий давоси эрта ва комплекс реабилитация эканлигини таъкидлади. Ушбу мақолада Covid-19 билан касалланган беморлар икки гуруҳга ажратилиб, асосий гуруҳга 59 нафар бемор бўлиб, улар билан реабилитация ўтказилди, назорат гуруҳдаги-лар эса 20 киши бўлиб, уларда реабилитация ўтказилмади, аммо назорат остига олинди ва иккала гуруҳдаги беморлар ўзаро таққосланди.