Abstract:
Ўзбекистон Республикаси 2019-2020 йиллар инсулт миллий регистрига кўра ҳар йили 60000 дан ортиқ инсонда инсулт-мия фожиаси рўй беради. Инсулт туфайли беморларнинг 1/3 қисмида тўсатдан нутқ бузилишлари - афазия кузатилади. 2021 -2022 йиллар давомида Тошкент Тиббиёт академияси неврология ва интенсив неврология бўлимида 56 та инсултдан кейинги мотор нутқ бузилишлари –афазияли беморларга “ЛОГОС- афазияни тиклашга мўлжалланган ўзбек тилидаги биринчи миллий мобил илова” сини қўлладик. Олиб борган ишимиз шуни кўрсатдики, 1 гуруҳ беморлар нутқини динамикада 1,3,5 кун ичида яхшироқ тикланиши шифокор, бемор ва яқин қариндошлари билан яхши комплаенс ўрнатилгани ва мобил илова вақтида бемор қариндошларига яхши услубий қўлланма бўлганини самараси бўлди.