Abstract:
Сўнгги ўн йилликдаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, нормал микрофлора
инсоннинг асосий биологик жараёнларида, шу жумладан метаболик фенотипни модуляция қилишда, эпителия ривожланишини тартибга солишда ва туғма иммунитетга таъсир қилишда иштирок этади. Ҳозирги кунда жигар касалликларини ривожланишида ичак микрофлорасининг роли фаол муҳокама қилинмоқда. Узоқ муддатли ичак дисбиёзи, айниқса бактериал ўсиш синдроми алкоголсиз стеатоз ва стеатогепатит, жигар ичи интралобулар холестаз, шунингдек жигардан ташқари ўт йўлларининг функционал бузилишларининг ривожланишига олиб келиши кўрсатилган. Олимлар томонидан ичак микрофлораси ва жигар патологияси ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда.