Abstract:
Мақолада шахс экологик маданиятини шакллантиришда миллий ва умуминсоний
қадриятларнинг ўрни ҳақида сўз боради. Бундан асосий мақсад, ёшларда табиатни севиш, уни муҳофаза қилиш, табиат нематларидан оқилона фойдаланиш куникмаларини ҳосил қилиш ва миллий қадриятларимизга бўлган эътиборни сақлаб
қолишдан иборатдир. Ер сайёрасини муҳофаза қилиш инсоният саломатлигини сақлаш бугунги пандимия даврининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Бунга эришишнинг энг самарали усули эса ёшлар онгига миллий ва умуминсоний
қадриятлар орқали таъсир этиш ҳисобланади.