Abstract:
Юрак ишемик касаллиги диагностикаси ва даволаш яхши ривожланган, аммо коморбир касалликларга чалинган беморларни даволашда кийинчиликлар мавжуд. Кенг тарқалган сурункали буйрак касаллиги ҳамроҳ касалликлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Буйрак дисфункцияси бўлган беморларда ўлим, буйрак етишмовчилиги терминал боскичидан кўра юрак ишемик касаллиги ҳисобига кўп учрайди. Сўнгги йилларда цистатин С буйракларнинг функционал ҳолатини ва юрак-қон томир хавфини баҳолашнинг дастлабки белгиси сифатида кўриб чиқилди, унинг даражаси креатининдан фарқли ўлароқ, жинс, ёш, ирқ ва мушак массасига боғлиқ эмас.