Abstract:
Хозирги даврда COVID-19 бутун дунё тиббиёт ходимлари ва олимлари олдидаги энг долзарб муаммолардан биридир. Ўта юқувчанлиги ва касалликнинг оғир кечиши дунё соғлиқни сақлаш тизими олдида жиддий синов бўлди. Касалликни олдини олиш мақсадида кўплаб чекловчи чоралар қўлланилди, бу беморларга ёрдам кўрсатиш учун кўп тармоқли ва махсус клиникалар инфекцион йўналишдаги шифохоналарга айлантирилди.