Abstract:
Бруцеллёз (Банг касаллиги, Malta, Кипр ёки Ўрта ер денгизи иситмаси) Бруcелла турига мансуб бактериялар сабаб бўлган ўткир юқумли фокал зооноз инфекциялар гуруҳидаги ижтимоий аҳамиятга эга муаммолардан биридир. У мушак-скелет ва асаб тизимларига, лимфа тугунларига ва бошқа баъзи инсон органларига таъсир қилиши мумкин бўлган турли хил бруцеллалар томонидан келиб чиқадиган юқумли касаллик, кўпинча етарли даволаниш бўлмаса, ногиронликка олиб келади [2].Эпидемиологияси бўйича бруцеллёз одамларга хайвонлардан юқадиган типик зооноз инфекциядир. Асосан одамларга бу касаллик бруцеллёз инфекцияси билан зарарланган хайвонларнинг чиқиндилари, сут ва гўшт махсулотлари, ифлосланган жуни, териси, алиментар йўллар, бевосита контакт бўлганда ва хаво орқали шунингдек, эмизикли болаларга она сути орқали ва она қорнидалигида хам касаллик юқиши мумкин.
1950-йиллардан бошлаб бруцеллёзни қон қуйиш билан юқтириш хавфи ҳақида маълум бўлган [3]. Қон ва унинг таркибий қисмларини куйишнинг асосий принципларидан бири - инфекцион хавфсизликдир [1].