Abstract:
2017-2022 йилларда ҳарбий хизматчилар орасида тўсатдан юрак ўлими қайд қилинган мурдалар суд-тиббий экспертизасини таҳлил қилишдир. Аниқланишича, ҳарбий хизматчилар орасида тўсатдан юрак ўлимининг асосий сабаби юрак қон-томир тизимининг касалликларидир. Ҳарбий хизматчилар орасида тўсатдан юрак ўлимининг асосий механизми-аритмоген ҳолатдир. Ҳарбий хизматчилар орасида тўсатдан юрак ўлими ривожланишида куйидаги омиллар муҳим аҳамият касб этади: жисмоний зўриқиш, психоэмоционал стресс ва бошкалар.