Abstract:
Тадқиқотимизда 102 та ревматоид артрит (РА) билан оғриган бемор-
ларда юрак структур-функционал холати ўрганилди. Текшириш натижаларига кўра, РАли
беморларда кардиал патология кўп холларда яширин ва субклиник кечиши, бунда юрак томо-
нидан клиник ўзгаришлар кам кузатилиши ва касалликнинг умумий кўринишида жуда кам хол-
ларда биринчи ўринга чиқиши аниқланди. Бу беморларда касалликнинг юқори фаоллигида юрак
чап камераларининг структур-функционал кўрсаткичларининг ўзгариши, чап қоринча диа-
столик функциясининг бузилиши кузатилди, юу эса юрак чап бўлимларининг дезаптив ремо-
делланишини кўрсатади.