Abstract:
COVID-19 ўткир респиратор вирусли инфекцион касаллик ҳисобланади. Иккиламчи ва сурункали касалликлари, бронхиал астма касаллиги бор беморларда COVID-19 пневмонияси ўта оғир ўтди. Нафас олиш аъзоларининг вирусдан зарарланиши кўпинча астманинг кучайишига олиб келади ва бу клиник натижаларнинг ёмонлашишига, ҳатто ўлим ҳолатларигача бориши кузатилди. Aстма жуда кенг тарқалган, сурункали, юқумли бўлмаган касаллик бўлиб дунё аҳолисининг 4,4% фоизи ушбу касаллик билан касалланган. Хитойнинг Уҳан провинцияси томонидан олиб борилган учта тадқиқотда аллергик касалликлари (астма, аллергик ринит, атопик дерматит) бўлган шахсларда COVID-19 касаллиги кўплаб учраганлиги ҳақида хабар берилган. COVID-19 пневмонияси билан касалхонага ётқизишни талаб қиладиган астма касаллиги билан оғриган беморларда рентгенологик текширув характеристикаси шуки илгари тасвирланган астма белгилари бронхлар деворининг қалинлашиш ва девормацияси билан бир қаторда ўпка юзасида “хира ойна” белгисининг яъни ўпка суратининг хиралашганлиги, турли интенсивликдаги сояланишларнинг мавжудлиги ушбу беморларда яққолроқ намоён бўлганлигини кўришимиз мумкин.