Abstract:
Лесбохолнинг гастропротектор таъсир механизмини аниқлаш учун
экспериментда унинг индометацин билан чақирилган гастропатияда меъда
шиллиқ қаватининг асосий таркибий қисмларига таъсири ўрганилди.
Индометацин таъсирида гастропатиянинг шаклланиши эримайдиган
гликопротеинларнинг камайиши туфайли юзага келадиган ҳимоя
механизмларининг пасайиши билан бирга ривожланиши аниқланди.
Цитопротекторлар – мизопростол ва мукаген меъда шиллиқ қаватининг
гликопротеинлари таркибига ижобий таъсир кўрсатади. Лесбохол
мизопростол ва мукаген каби таъсирга эга ва фармакологик фаоллиги
бўйича у мизопростолдан устун ва мукагендан қолишмайди.