Abstract:
Лейкоцитлар ядро тутувчи қон ҳужайралари бўлиб, ташқи кўриниши ва фаолиятига кўра кескин фарқ қилади. Лейкоцитлар организмни ташқи ва ички патоген омиллардан ҳимоя қилади. Лейкоцитларнинг умумий миқдори 4-9 х109/л. Лейкоцитлар морфологияси, фаолияти ва бўялишига кўра бир неча хил турларга бўлинади: нейтрофиллар, эозинофиллар, базофиллар, моноцитлар, лимфоцитлар.