Abstract:
Цитологик ташхис клиник лаборатор диагностиканинг узвий ажралмас
қисми бўлиб, клиник ташхис қўйиш ва даволаш самарадорлигини назорат
қилишга ѐрдам беради.
“Цитологик ташхисга кириш” ўқув қўлланмасида ҳужайралар
ривожланиши, уларнинг фаолияти, морфологик тузилиши ва хусусиятлари
тўғрисида замонавий маълумотлар келтирилган. Биринчи бобда цитологик
текширишларнинг профилактик ва диагностик тиббиѐтдаги аҳамияти,
цитологик материал билан ишлашда техника хавфсизлиги, цитологик
текшириш турлари, цитологик текшириш учун материал олиш қоидалари,
цитологик материални тайѐрлаш тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Иккинчи бобда ҳужайра структур компонентлари, эпителиал тўқима
цитоморфологияси, бачадон бўйни касалликлари цитологик таснифи, реактив
ўзгаришлари, ўсма олди касалликлари, яхши ва ѐмон сифатли ўсмалар
тўғрисида маълумот берилган.
Учинчи бобда гематологияда цитологик текшириш усуллари, анемиялар,
тромбоцитар қатор патологияси, ўткир ва сурункали лейкозлар цитологик
диагностикаси, лейкоцитоз, лейкемоид реакция ва лейкозлар цитологик
дифференциал диагностикаси келтирилган.
“Цитологик ташхисга кириш” ўқув қўлланмаси умумий клиник ва
цитологик лаборатория ходимлари, тиббиѐт олий ўқув юртлари тиббийбиология факультети талабалари, “Клиник лаборатор диагностика”
йўналиши магистратура талабалари ва клиник ординаторлари учун
мўлжалланган.