Abstract:
Услубий тавсиянома коронавирус инфекциясида тромбофилия
генларининг полиморфизмини аниқлаш, унинг гемостаздаги ўзгаришлар
билан боғлиқлигини аниқлаш ва уларни даволашга бағишланган.
Коронавирус инфекциясида тромбофилия генларининг полиморфизми
аниқланганда тромбоцитлар адгезия ва агрегация хусусиятлари кескин
фаоллашади, натижасида томир-тромбоцитар гемостазда гиперкоагуляция
кузатилади.
Услубий тавсиянома гематологлар, инфекционистлар, терапевтлар,
тиббий ОТМ бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура талабалари
учун мўлжалланган. Қўлланиш сохаси – коронавирус инфекцияси ва юқумли
касалликлар стационарлари.