Abstract:
Услубий тавсиянома коронавирус инфекциясида гемостаздаги ўзгаришлар ва уларни даволашга бағишланган.Коронавирус инфекциясида тромбоцитлар адгезия, агрегация хусусиятлари фаоллашиши натижасида томир-тромбоцитар гемостазда гиперкоагуляция томон ўзгариш кузатилади. Ацетилсалицил кислота ва клопидогрелни биргаликда қўллаш коронавирус инфекцияси бўлган беморларда тромбоцитлар фаолиятининг тикланишига, бу эса клиник белгиларнинг сезиларли яхшиланишига олиб келди, жиддий тромбоэмболик асоратларнинг олдини олди. Ацетилсалицил кислота ва клопидогрел комбинацияланган терапиясини қўллаш антиагрегант монотерапиясига нисбатан коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлартромбоцитар гемостазида гиперкоагуляциянинг самарали бартараф этилишини кўрсатди. Услубий тавсиянома гематологлар, инфекционистлар, терапевтлар, тиббий ОТМ бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура талабалари учун мўлжалланган.Қўлланиш сохаси – коронавирус инфекцияси ва юқумли касалликларстационарлари.